Ўзбекистонда электрон тиббий карталар жорий этилади

  •   DiMaX
  •  317
  •  28.05.2021 08:59

Ўзбекистонда электрон тиббий карталар жорий этилади

Юртимизда гематологик ва онкологик беморларни даволаш жараёнларини кузатиш имконини берадиган электрон тиббий карталар жорий қилинади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий Telegram-канали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: ID-картали ҳайдовчи ЙПХ ходимига ушбу ҳужжатларни кўрсатиши шарт эмас! (+видео)

«Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш  тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

  • жорий йил якунига қадар гематологик ва онкологик беморларни даволаш жараёнларини кузатиш имконини берадиган электрон тиббий карталарни (беморлар рўйхатини) юритиш тизимини яратиш;
  • уч ой муддатда оғир ва даволаб бўлмайдиган касалларга наркотик ва психотроп воситалари бериш тартибини соддалаштириш ҳамда оғриқ қолдирувчи ноинъекцион наркотик воситаларни амалиётга татбиқ этиш;
  • 2022 йил 1 мартга қадар даволаш ва паллиатив ёрдам стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида такомиллаштириш вазифаси топширилмоқда.

ЎҚИНГ: «1 июндан интернет яна 15 фоизга арзонлашади» – бош вазир маслаҳатчиси

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!