Ўзбекистонда энди Microsoft, Cisco, Oracle ва бошқа компаниялар сертификатларини олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  838
  •  17.04.2019 12:12

Ўзбекистонда энди Microsoft, Cisco, Oracle ва бошқа компаниялар сертификатларини олиш мумкин!

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида халқаро доирадаги ҳамкорлик ишлари яхши йўлга қўйилган. Шулардан бири ҳақида ТАТУ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: ТАТУ «Академик инновациялар» фондидан грант ютиб олди

 «Компьютер инжиниринги» факультети «Ахборот технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси Т.А.Хўжақулов Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Oracle компаниясининг «Oracle Academy Day» конференциясига қатнашди.

Конференция доирасида ORACLE ACADEMY қошида ташкил этилган ахборот технологиялари йўналиши бўйича бизнес-мактабга ташриф буюрилди, IT-Hab бўйича маҳорат дарслари билан танишилди.

Конференция доирасида Россия ҳамда Ўрта Осиё Oracle компанияси директори О.Жуков билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликка келишиб олинди. Шунингдек, дастурлаш тиллари ҳамда Microsoft, Cisco, Oracle ва бошқа компанияларнинг сертификатларини олиш учун сертификатлаш маркази билан ҳамкорлик шартномаси тузилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ТАТУда Oracle компанияси билан ҳамкорликда «ORACLE ACADEMY» очилган эди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик хоҳловчилар «Oracle академияси»да бепул ўқийдилар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!