Ўзбекистонда энди «Яндекс.Деньги» ҳамёнларни тўлдириш ва идентификация қилиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  2019
  •  19.11.2019 09:26

Ўзбекистонда энди «Яндекс.Деньги» ҳамёнларни тўлдириш ва идентификация қилиш мумкин!

Ўзбекистонлик фойдаланувчилар энди интернет тармоғи орқали «Ҳамкорбанк» ёрдамида «Яндекс.Деньги» ҳамёнларини тўлдиришлари мумкин, шунингдек ҳамёнларни ушбу банкнинг исталган бўлимида идентификация қилишлари мумкин. Янги имконият «Ҳамкорбанк» мижозлари ва банк мижози бўлмаганлар учун жорий этилган.

ЎҚИНГ: Яндекс аккаунтимизга бегона жойларда ҳам паролсиз кирамиз

Электрон ҳамённи янги усулда тўлдириш учун ҳамёнлар идентификация қилинган бўлиши керак. Ҳамёнларни тўлдириш учун «Ҳамкорбанк»нинг сайтига киришингиз ёки Android ёхуд iOS учун Hamkor Mobile иловасини юклаб олишингиз керак бўлади. Ундан сўнг электрон ҳамён рақамини, маблағ миқдорини ўтказмани SMS орқали келган код орқали тасдиқлашингиз зарур бўлади. «Яндекс.Деньги» ҳамёнини тўлдириш учун исталган UzCard ёки Humo тизимидаги пластик карталари бўлиши кифоя.

Ҳисобни тўлдиришда, фойдаланувчининг картасидан сўмларда маблағ ечиб олинади ва ўша заҳоти электрон ҳамёнга рублда тушади. Маблағлар конвертацияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий курси бўйича амалга оширилади. Ҳамёнди тўлдириш учун банк комиссияси 3% ни ташкил этади. Банкнинг ўзи уни ҳисоблаб чиқади ва олдиндан фойдаланувчига кўрсатади. «Ҳамкорбанк» орқали ҳамённи бир маротабада 300 минг рублгача (44 млн сўмгача) тўлдириш мумкин, ҳамён ҳисобида эса 500 минг рублгача (тахминан 74 миллион сўм) сақлаш мумкин.

Ҳамёнларни идентификация қилиш учун «Ҳамкорбанк»нинг исталган 43 та филиали ва 130 дан ортиқ мини-банкларига мурожаат этиш мумкин. Бунинг учун ўзингизга қулай банк офисига паспортингиз билан ташриф буюринг, электрон ҳамён рақамини айтишингиз ва 25 минг сўм тўлашингизнинг ўзи етарли. Идентификациядан сўнг фойдаланувчига «Яндекс.Деньги» ҳамёнларини кенг имкониятлари тақдим этилади. Жумладан, дунё бўйлаб тўловлар, бошқа ҳамёнларга, карта ва банк ҳисоб рақамларига пул ўтказиш, интернет орқали пул йиғиш, нақд пулни олиш. Идентификациядан ўтган ҳамён эгаси 11 та хорижий валютада ҳам ҳисоб очиши мумкин – рубллардан ташқари, доллар, евро, белорус рубли, қозоқ тенгеси ва бошқалар. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун хорижий валюталарда ҳисоблар очиш имконияти яқинда пайдо бўлди – булар 2019 йил 22 октябрдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда акс этирилган.

ЎҚИНГ: «Яндекс»га қарши Алишер Усмонов, Герман Греф ва Сергей Чемезов бирлашди

«Яндекс.Деньги» ҳақида

«Яндекс.Деньги» – электрон тўловлар хизмати бўлиб, фойдаланувчиларга товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, пул ўтказиш ва қабул қилишда ёрдам беради. Хизмат фойдаланувчилари электрон ҳамённи яратишлари, шунингдек умумий балансга эга виртуал ёки пластик карталарга буюртма беришлари мумкин. «Яндекс.Деньги» Mastercard тўлов тизимининг карталарини эмиссия қилади. Уларни бутун дунё бўйлаб нақд пул, онлайн ва офлайн тўловларни ечиш учун фойдаланиш мумкин, жумладан Apple Pay, Samsung Pay ва Google Pay ёрдамида ҳам.

2019 йил маълумотларига кўра, «Яндекс.Деньги»да 60 миллион ҳамён рўйхатга олинган, 2 миллион пластик ва 19 миллион виртуал карталар чиқарилган. Хизмат сайт ва Андроид ва иОС иловаларида мавжуд. «Яндекс.Деньги» – электрон пул хизматлари фойдаланувчилари сони бўйича етакчи ҳисобланади (Mediascope, 2019).

Фойдаланувчилар учун «Яндекс.Деньги» интернет орқали тўловларни амалга ошириш учун турли ечимлар мавжуд, бизнес учун турли – универсал тўлов тизими «Яндекс.Касса» бор.

«Ҳамкорбанк» ҳақида

Чет эл капитали иштирокида «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон Республикасининг банк хизматлари бозорида 1991 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. Банк 28 йил давомида Республиканинг барча маъмурий туманларини қамраб олган ҳолда кенг филиаллар тармоғини шакллантирган.

ЎҚИНГ: Мобил банк орқали пулингизни ўғирлашлари мумкин, бундан ҳимояланиш йўллари бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.