Ўзбекистонда Facebook ва YouTube’нинг “тақдири” яна номаълум!

Ўзбекистонда Facebook ва YouTube’нинг “тақдири” яна номаълум!

Ўзбекистонда интернет тезлиги ошади. Бу зўр янгилик! Аммо кўплаб интернет фойдаланувчиларини яна бошқа савол қизиқтирмоқда: Facebook ва YouTube ҳам ишлайдими? Биз қачонгача VPN’дан фойдаланамиз?

ЎҚИНГ: Эртадан Ўзбекистонда интернет “VIP” бўлади!

Тўғрисини айтсак, Ўзбекистонда Facebook ва YouTube’нинг “тақдири” ҳали номаълум! Бугун 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, интернет тезлигини ошириш юзасидан анжуманда Facebook ва YouTube’нинг ишлаши ҳақида на «Ўзбектелеком» масъуллари, на Вазирлик вақиллари аниқ жавоб бера олмади.

Хўш, бунга ким жавоб беради? Facebook ва YouTube “Ўзбектелеком“ томонидан ҳеч қандай муаммо йўқлиги, компания Facebook ва YouTube тармоғига уланишдаги муаммоларга алоқадор эмаслиги яна бир бор эслатиб қўйилди, холос!

ЎҚИНГ: «Facebook тармоғига уланишдаги муаммоларга «Ўзбектелеком"нинг алоқаси йўқ» — компания

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.