Ўзбекистонда Facebook яна муаммосиз ишлаяпти

  •   DiMaX
  •  222
  •  12.09.2018 16:59

Ўзбекистонда Facebook яна муаммосиз ишлаяпти

Бир неча кундан бери энг оммабоп ижтимоий тармоққа Ўзбекистондан уланишда муаммолар кузатилаётган эди. бу борада турли миш-мишлар чиқа бошлагач, «Ўзбектелеком» компанияси матбуот хизмати сайтнинг блоклангани тўғрисидаги хабарларни рад этганди.

ЎҚИНГ: «Facebook тармоғига уланишдаги муаммоларга «Ўзбектелеком"нинг алоқаси йўқ» — компания

Ниҳоят, бугун – 12 сентябрдан ушбу тармоқ узилишларсиз ишламоқда. Facebook билан боғлиқ муаммолар пайтида айрим юртдошларимиз турли VPN сервисларидан фойдаланиб унга киришган. Эндиликда эса ҳам смартфондан, ҳам компьютердан Фейсбукка бемалол киришмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур тармоқдаги Terabayt.uz сайтимизнинг саҳифаси ҳамда Terashop.uz онлайн дўконимизнинг саҳифасини эслатиб ўтмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Facebook кузатувини чеклаймиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!