Ўзбекистонда глобал ташаббус: Huawei смартфонларни бепул таъмирлаб беряпти!

  •   DiMaX
  •  1098
  •  30.08.2019 08:50

Ўзбекистонда глобал ташаббус: Huawei смартфонларни бепул таъмирлаб беряпти!

Маълумки, Huawei компанияси аллақачон ўз мижозлари ва фойдаланувчиларига пешвоз чиқишга тайёр ишончли ҳамкор сифатида ўзини кўрсатиб улгурган. IСТ-гигантнинг ўз харидорларига янада яқин бўлиш истагини таъкидлаш учун, етакчи смартфонсоз Тошкентда глобал ташаббусни йўлга қўйди. Унинг доирасида Huawei смартфонлари соҳиблари авторизацияланган сервис марказига боришлари ва ўз телефонларини бепул таъмирлатишлари мумкин. Шунингдек, 29 август куни мобил тавсифлар танловининг ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими ҳам уюштирилди.

ЎҚИНГ: 130 дан ортиқ АҚШ компанияси Huawei билан савдо қилиш ниятида

Компания мунтазам тарзда ўтказаётган тадқиқотларга кўра, Ўзбекистондаги Huawei мижозлари мазкур ишлаб чиқарувчи қурилмаларининг сифати ва қулайлигини юксак баҳолашади. Бутун дунёда кенг қўлланиладиган «фойдаланувчиларнинг қониққанлик даражаси» кўрсаткичи Ўзбекистонда 90% ни ташкил этади. Бунга нафақат Huawei смартфонларининг инновациялари ва сифати, балки сервис хизмати кўрсатиш тармоғининг ривожлантирилиши орқали эришилди.

Huawei компаниясининг Қозоғистон ва Ўрта Осиё мамлакатлари бўйича сервис бўлими раҳбари Владимир Суковатицин: «Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги сервис стратегияси фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича жаҳон тажрибаси асосига қурилган. Бизнинг мақсадимиз – мижоз кутганидан ортиқроқ бўлиш ва унинг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш. Сервис кунлари – бу компаниянинг глобал ташаббуси бўлиб, унинг доирасида Huawei смартфонлари эгалари ўз қурилмаларини бепул таъмирлатиш имкониятига эгадирлар. Бунинг учун кафолат талаб этилмайди, эҳтиёт қисмларни эса сервис маркази пасайтирилган нархлар бўйича ўрнатиб беришади».

Владимир Суковатицин сўзларига кўра, Сервис кунлари ўтказилиши даврида сервис марказларига мурожаатлар миқдори 30 фоизга ўсиши мумкин. Энг кўп учрайдиган сўровлар эса дисплейни ва она палатани алмаштириш бўлади – мурожаатларнинг 90 фоиздан ошиғи шуларнинг ҳиссасига тўғри келади.

Huawei сервис кунлари аллақачон Россия, Беларусь ва Қозоғистонда бўлиб ўтган. Ўзбекистонда ушбу ташаббус илк бора 28–30 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонда жами 14 та шаҳарда 18 та авторизацияланган сервис маркази мавжуд. Мазкур акция доирасида Huawei сервис марказига мурожаат этган ҳар бир мижоз совға олади ва Huawei фанатлари сафига қабул қилинганлик бўйича рамзий маросимдан ўтади.

Юқорида таъкидланганидек, бу куни Huawei компанияси ОАВ орасида ўтказилган Ўзбекистондаги биринчи мобил тавсифлар танловининг якунларини ҳам эълон қилди. Сервис марказига ташриф буюрганларидан сўнг, журналистлар тақдирлаш маросимида иштирок этишди. Унда бош соврин Huawei P smart Z смартфони бўлди, иккинчи ва учинчи ўринлар учун рағбатлантирувчи совға сифатида компания Huawei Band 3e тақдим этди. Қуйидаги ОАВлар ғолиб бўлишди: JM blog (1-ўрин), Pakapak (2-ўрин), Terabayt.uz (3-ўрин).

Huawei компаниясининг Қозоғистон ва Ўрта Осиё мамлакатлари истеъмолчилар билан ишлаш гуруҳи PR-менежери Олеся Колесниченко: «Ўзбекистон – бу Марказий Осиёнинг энг жадал ривожланиб келаётган мамлакатларидан бири бўлиб, ҳамиша IT соҳасида тараққиётга ва инновацияларга интилади. Ёшлар янги технологиялар билан фаол қизиқа бошлашган ва биз ўз компаниямизнинг янги маҳсулотлари ҳақидаги маълумотларга талаб юқори эканини кўрмоқдамиз. Фойдаланувчилар Huawei смартфонлари ва бошқа қурилмаларининг имкониятлари, афзалликлари ҳамда ажралиб турувчи ўзига хосликларини харид қилишдан аввал билишни хоҳлашади.

Huawei уяли телефонларининг тавсифлари танлови кўрсатишича, АКТ мавзуси журналистлар учун ҳам қизиқарли – улар ўз касбий малакаларини чархлаш ҳамда бетакрор ва ўз ўқувчилари учун фойдали бўладиган контент яратишни исташади. Видеоблогинг эса – алоҳида, истиқболли йўналиш ва шак-шубҳасиз, у интернет-аудиториянинг ҳам эътиборини тортади».

Айтиб ўтиш керакки, Huawei компаниясининг маҳсулотлари ва хизматлари дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатларида тақдим этилади ва сайёрамиз аҳолисининг учдан бир қисми улардан фойдаланади. Ўзбекистонда бу компания 1999 йилдан буён фаолият олиб бормоқда ва бугунги кунга келиб учта бизнес-гуруҳ томонидан тақдим этилмоқда: Huawei Carrier гуруҳи Қозоғистон уяли алоқа операторлари билан ҳамкорлик қилади; Huawei Consumer смартфонлар, планшетлар, ноутбуклар, тақилувчи қурилмалар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади; Huawei Enterprise эса корпоратив мижозларга IT-жиҳозлар ва иш жараёнларини оптимизациялаш учун ечимлар тақдим этади.

ЎҚИНГ: Huawei 6G тадқиқотларини бошлаб юборди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.