Ўзбекистонда Google ва Facebook офислари очилиши мумкин

  •   DiMaX
  •  296
  •  17.05.2018 15:43

Ўзбекистонда Google ва Facebook офислари очилиши мумкин

Google компаниясининг Жамоатчилик ва ҳукуматлар билан алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Довон Эрнир компания келгусида Ўзбекистонда офис очишга қизиқиш билдирганини ва бунинг учун айрим шартларни маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ҳамда жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаевга таяниб Kun.uz нашри хабар беради.

ЎҚИНГ: Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади

Маълум қилинишича, Google компанияси Марказий Осиё бўйича офисини Ўзбекистонда очишга қарор қилса, кўплаб IT мутахассисларига талаб пайдо бўлади. Хусусан, data-IT мутахассислари, дастурловчи ва серверга хизмат кўрсатувчи кадрларга эҳтиёж ошиши мумкин. Шу туфайли, компания Ўзбекистонда IT соҳасини янада ривожлантириш ва дастурлаш бўйича билимларни оммалаштириш мақсадида қиймати 3,5 миллион доллар артофида бўлган махсус Google coding content ўқув дастурини Ўзбекистонга бепул тақдим этди.

«Эндиликда олдимизда турган вазифа аниқ ва содда: қўлга киритилган имкониятдан фойдаланиб, дастурлаш тиллари ва кодларни тезроқ ўзлаштиришимиз лозим. Бунинг учун таълим соҳасига ўзига хос ечимни тақдим этяпмиз, яъни QBox қурилмаси ёрдамида мактабларда локал интернет ҳозирлаб, Google coding content ахборотларини унга киритамиз», – дейди Бекзод Ҳамзаев.

Мутасадди вакилнинг айтишича, Facebook компанияси вакили ҳам айни шу маънода компания талабларини билдирган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон билан Huawei ўртасида меморандум имзоланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.