Ўзбекистонда ҳам Alibaba Group расмий вакили иш бошлади

  •   DiMaX
  •  2541
  •  05.10.2020 15:35

Ўзбекистонда ҳам Alibaba Group расмий вакили иш бошлади

Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси Хитойнинг гигант савдо платформаси – Alibabа компаниясининг расмий вакили сифатида иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Alibaba раҳбари энди Хитойнинг энг бой одами эмас

Мазкур келишув Ўзбекистон экспортчилар уюшмасига Alibabа.соm сайтига махсус калитларни очиб берди. Бу Ўзбекистон маҳаллий компаниялари, экспортёрлари шу порталда, шу сайтда маҳсулот жойлаши, умуман олганда, Alibabа билан савдо ва маҳсулотларини экспорт қилишда кенг имкониятлар очади.

– Аслида Alibabа шу вақтгача Ўзбекистонда ўз шуъбасини очмаган, – дейди Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Мухтор Умаров. – Негаки, уларнинг талаблари юқори. Кўпчиликда бу Ўзбекистонга қандай фойдаси бор, деган савол туғилиши табиий. Биринчидан, тез, қулай ва арзон тарзда маҳсулотларимизни жаҳон электрон тармоғига жойлаб оламиз. Икки тарафга ҳам бу платформа кафолат вазифасини ўтайди. Бунинг натижасида тадбиркорларимиз ҳам хотиржам ўз маҳсулотларини экспорт қила олади. Иккинчидан, энг асосийси, Alibabа орқали биз Хитой бозорига ва Хитой орқали қўшни давлатларга чиқа оламиз. Бу Ўзбекистон экспортини 2-3 баробарга оширишимизга йўл очади.

Хабарда айтилишича, ширкат Ўзбекистонда расман иш бошлашидан ҳеч қанча ўтмай, маҳаллий қандолатчи корхона билан 3 миллион АҚШ долларига тенг шартномани имзолаган.

ЎҚИНГ: Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!