Ўзбекистонда ҳам Instagram’нинг енгил талқини ишга тушди!

  •   DiMaX
  •  924
  •  12.03.2021 10:47

Ўзбекистонда ҳам Instagram’нинг енгил талқини ишга тушди!

Ҳар қандай смартфонда ҳам бемалол ишлай оладиган Instagram Lite иловаси анча олдин чиққан эди. Facebook компанияси ушбу дастурини жами 170 мамлакатда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ишга туширди, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’да ўта кескин чиқиш қилди

Мазкур илова Instagram ижтимоий тармоғи мобил клиентининг енгил версияси бўлиб, у интернети паст тезликда ишлайдиган мамлакатларга ҳамда техник хусусиятлари кучсиз бўлган смартфонларга мўлжалланган.

Instagram Lite иловасининг ҳажми қурилмага қараб тахминан 30 мегабайт келади. Унда фойдаланувчилар шахсий хабарлар орқали суҳбат қуришлари, турли видеоларни ёзишлари ва тармоққа жойлаштиришлари мумкин.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу дастур ҳозирда 170 мамлакатда фақат Аndroid тизимли қурилмалар учун мавжуд. Instagram Lite иловасини мана бу ҳавола орқали Google Play’дан юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!