Ўзбекистонда илк 5G тижорий тармоғи ишга тушди!

  •   DiMaX
  •  2275
  •  08.04.2021 17:45

Ўзбекистонда илк 5G тижорий тармоғи ишга тушди!

Бир ярим йилча аввал Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор тижорий 5G тармоғини ишга туширишини эълон қилган эди. Бугун – 2021 йилнинг 8 апрель санасидан мобил алоқанинг бешинчи авлоди – 5G янги технологияси фойдаланувчиларга тақдим этилди!

ЎҚИНГ: Бешта ҳудуддаги абонентларга «Баҳорги сюрприз» бор: 2000 дақиқа, 2000 SMS ва 2 ГБ интернет!

Компаниянинг расмий хабарига кўра, биринчи босқичда 5G технологияси фақат «Toshkent Сity» бизнес маркази ҳудудида тақдим этилади.

Бешинчи авлод алоқаси – бу шунчаки ўта тезкор интернет эмас, балки хизматларнинг ва турмушнинг мутлақо ўзгача сифатидир. Мобил алоқа контекстида реал шарт-шароитларда эришилган 5G тезлиги тахминан 1 Гбит/cонияга тенглашади. Шу тариқа, маълумот узатиш тезлиги 4G технологияси имкон берганидан 10-100 карра юқорироқдир.

Ucell тақдим этаётган 5G – бу:

  • 1 Гб/сониягача ўта юқори тезликдаги мобил Интернет;
  • Бугуноқ смартфонингизда жуда тезкор, барқарор интернет;
  • Бизнес, кўнгилочар ўйинлар, мулоқот ва бошқа мақсадларга мўлжалланган мобил Интернетдан тушунарли ва қулай тарзда фойдаланиш;
  • Ҳар бир абонент учун маъқул ва ҳамёнбоп тариф режалари.

2021 йилнинг 8 апрель санасидан бошлаб Ucell’нинг 5G тармоғига Тошкент шаҳридаги Ucell офисларида уланиш мумкин. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас! 2021 йил 31 майгача атиги 5000 сўмга Сиз 5G тармоғида чексиз интернетни улатиш имконига эгасиз.

Ucell’нинг 5G тармоғи, уланиш шартлари, қамров ҳудуди ва 5G-интернет тўплами ҳақидаги батафсил маълумотни мана бу ҳавола орқали оператор сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўттиз тўрт долларлик 5G-смартфонга нима дейсиз?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!