Ўзбекистонда илк «ASPEX BI SCHOOL» VI таҳлилчилар мактаби очилди

  •   DiMaX
  •  678
  •  07.03.2019 15:21

Ўзбекистонда илк «ASPEX BI SCHOOL» VI таҳлилчилар мактаби очилди

Тошкентдаги Инҳа университетида тарихий воқеа рўй берди – Ўзбекистонда биринчи «ASPEX BI SCHOOL» VI таҳлилчилар мактабининг очилиши бўлиб ўтди. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хизмати хабар берган.

ЎҚИНГ: Инҳа университетида DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan таълим дастури очилди

Рақамли маълумотларни автоматлаштириш, тўплаш ва қайта ишлаш, бизнес-таҳлил, тадрижий ҳисоботлар ва прогнозлар соҳасида «ASPEX» – Қозоғистон ИТ-бозори етакчиси ҳисобланади.

5 март куни бўлиб ўтган ушбу тадбир доирасида Тошкентдаги Инҳа университетининг иқтидорли талабаларига грантлар ажратиш назарда тутилган ҳолда, VI таҳлилчиларни тайёрлаш бўйича уч ойлик ёзги курсларни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

«ASPEX BI SCHOOL» – бу компанияларнинг маълумотлар массиви билан ишловчи ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрловчи Full-stack VI таҳлилчиларини тўлақонли равишда уч ой давомида тайёрлаш ва ўқитишдир. Power BI бўйича ўқув дастури Power BI билан қулай тарзда ишлаш имконини тақдим этувчи биринчи графикни яратишдан тортиб, энг янги илғор техникалардан фойдаланишга қадар турли мавзуларни қамраб олади.

ЎҚИНГ: Тошкент автобусларида GPS тизими ва «MyBus Tashkent» иловаси яна ишга тушадими?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.