Ўзбекистонда илк бор Google компаниясининг асосий тадбирларидан бири ўтказилади

Ўзбекистонда илк бор Google компаниясининг асосий тадбирларидан бири ўтказилади

Ўзбекистонда илк бор Google компаниясининг асосий тадбирларидан бири — дастурчилар учун Google Developers Group (GDG) DevFest фестивали ўтказилади. Бу ҳақда АКТ вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида Тошкентдаги INHA университети (IUT), Google, Google Developers Group (GDG) Tashkent ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2018 йил 24 ноябрда бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Apple раҳбари энг яхши қидирув тизими қайси эканлигини айтди

DevFest — Google Developers Group жамоалари томонидан ҳар йили Google компанияси кўмагида ўтказиладиган глобал тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида Google’нинг сўнгги технологиялари ва ишланмалари тақдим қилинади. Хусусан, иштирокчилар мобил иловаларни яратиш, VR/AR технологияларидан бизнесда фойдаланиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги INHA университети 2015-йилдан буён ёш мутахассислар учун Google I/O Extended Tashkent  конференциясини ўтказиб келади. Конференция ўзбекистонлик ёш мутахассисларни Google’нинг инновацион ечимлари билан танишиши учун ўзига хос майдондир.

ЎҚИНГ: Google тайёрлаган «камбағалбоп» Pixel 3 Lite тақдимотдан аввал фош этилди