Ўзбекистонда илк бор: интернет-провайдер Facebook ва YouTube’ни VPN’сиз очувчи хизмат таклиф этмоқда!

  •   DiMaX
  •  3211
  •  31.01.2019 17:40

Ўзбекистонда илк бор: интернет-провайдер Facebook ва YouTube’ни VPN’сиз очувчи хизмат таклиф этмоқда!

Хабарингиз бор – бир неча ойдан буён юртимизда Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube видеохостинги очилмаяпти. Бу сайтлар 15 январь куни бир ишлаб кетган, аммо кечга бориб яна «аввалги ҳолига қайтган» эди.

ЎҚИНГ: Facebook ва Youtube бир кун блокланиши Ўзбекистон иқтисодиётига қанча зарар етказади?

Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги Facebook маъмурияти билан алоқа ўрнатишда ёрдам сўраб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилганлиги ҳақида ҳам ёзганмиз. Ҳозирча юртдошларимиз бу сайтларга VPN сервислари орқали киришмоқда.

Кутилмаганда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган интернет-провайдерлардан бири – INFORM SERVICE TV (яъни – ISTV) битта таклиф билан чиқди. Яъни, у ўз мижозлари учун Facebook ва YouTube’ни очишга ёрдам берувчи «Очқич», яъни «Открыв@шка» хизматини ишга тушираётганини эълон қилди!

Бу ҳақдаги хабар боягина провайдернинг Facebook-саҳифасида эълон қилинди.

Компаниянинг расмий сайтида ҳозирча бу хабар чиқмаган эса-да, бош саҳифасида мазкур хизматнинг реклама тасвири айлантирилмоқда.

ЎҚИНГ: UzTelecom’дан VPN. Аммо у ҳам Facebook’ни очишга ярамайди!

Телеграм-каналлардан бирининг ёзишича, ушбу хизматнинг нархи – ойига 25 000 сўм экан.

Айни дамда ISTV’нинг«Открыв@шка» хизмати синов режимида ишлаётгани айтилган. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

ЎҚИНГ: Facebook ўз иловасини ишлатганларга ойига 20 доллардан пул тўлаяпти, лекин эвазига...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.