Ўзбекистонда илк бор: киноларни интернетга чиқарган «қароқчи» жавобгарликка тортилди

  •   DiMaX
  •  1148
  •  18.09.2020 12:42

Ўзбекистонда илк бор: киноларни интернетга чиқарган «қароқчи» жавобгарликка тортилди

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти билан биргаликда веб-ресурс устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Ди Каприо ва Apple: уларни нима боғлаб турибди?

Аризага кўра, 1983 йилда туғилган фуқаро Ж.И. миллий фильмларни ноқонуний тарқатиш билан шуғулланиб келган. Қўқон шаҳар Маъмурий судида иш кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддасига биноан айбланувчига жавобгарлик белгиланди.

«Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоси ўта долзарбдир. Муаллифлик ҳуқуқлари тез-тез бузилган ва шу кунгача бузилмоқда. Бугунги кунга келиб, афсуски, Ўзбекистон қароқчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича етакчи мамлакатлар қаторида қолмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, муаллифлик ҳуқуқлари бўйича бундай иш «Ўзбеккино» тарихида илк бора суд томонидан кўриб чиқилди ва айбланувчи жавобгарликка тортилди», дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!