ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР: мобил оператор eSIM технологиясини ишга туширди!

  •   DiMaX
  •  1958
  •  19.04.2021 12:18

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР: мобил оператор eSIM технологиясини ишга туширди!

Энди Ўзбекистонда ҳам eSIM (embedded SIM – «ўрнатилган SIM-карта») имкониятларини синаб кўриш мумкин. Хизмат фақат Mobiuz мобил оператори томонидан эксклюзив равишда тақдим этилмоқда. Компания бу орқали ўз абонентларига халқаро замонавий технологияларни тақдим этишга интилаётганини яна бир бор намоён этди, дейилади унинг хабарида.

ЎҚИНГ: Mobiuz абонентлари ва унга уланмоқчи бўлганлар учун иккита хушхабар бор

Ихтиро қилинганидан буён SIM-карталар доимий равишда ривожланиб ва тобора кичрайиб бормоқда. Бироқ, кўплаб абонентлар бир нечта рақамдан фойдаланиши смартфонларда SIM-карталар учун жой етишмаслиги масаласини келтириб чиқаради. Уни ҳал қилиш учун эса виртуал SIM-карта (еSIM) қўл келади. У смартфон ёки планшетга аввалдан ўрнатилган модул бўлиб, қандайдир қўшимча жой талаб қилмайди ҳамда мобил қурилмада кўплаб рақамлардан фойдаланишга имкон беради.

еSIM технологиясининг афзалликлари нимада? eSIM’ни олиб ташлаш, бузиш ёки йўқотиб қўйишнинг иложи йўқ, чунки у смартфон ёки планшет микросхемасига ўрнатилган. Унда оддий SIM-карталар каби бандланиб қолиши мумкин бўлган PIN ёки PUK кодлари йўқ. eSIM’ни смартфоннинг ўзи ҳимоялайди. Қурилма йўқолган ёки ўғирланган тақдирда, учинчи шахслар абонент рақамидан фойдалана олмайди. Шу билан бирга, eSIM оддий SIM-карта ўрнини боса олади ва барча уяли алоқа хизматларини қўллаб-қувватлайди. Технология фақат маълум қурилмалар моделларида ишлайди, уларнинг рўйхати бу ерда жойлашган: https://mobi.uz/uz/support/e_sim/.

ЎҚИНГ: SIM-карталардаги олтинни ажратиб олиш мумкинми?

Mobiuz оператори eSIM’ни босқичма-босқич жорий этмоқда. Биринчи босқичда хизмат синов тариқасида республиканинг барча офисларида тақдим этилади. Янги рақамни улаш ёки мавжуд рақамни eSIM’га ўтказиш учун абонентлар ёки корпоратив мижозлар компания офисига бир марта мурожаат қилишлари кифоя.

Офисларда Mobiuz ходимлари махсус QR-кодни сканерлашда ва қурилмага созламалар билан абонент профилини юклаб олишда ёрдам беради. Абонентлар eSIM технологиясидан фойдаланган ҳолда 5 тагача рақамни улашлари ва хоҳлаган рақамдан мобил алоқа хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

«Охирги пайтлари eSIM технологиясини қўллаб-қувватлайдиган замонавий қурилмалар тармоғимизда сезиларли даражада кўпайганини кўрмоқдамиз. Шунинг учун, фикримизча, ушбу хизмат мобил алоқа бозорида катта истиқболларга эга. Биз Ўзбекистонга eSIM’ни олиб кирган илк мобил алоқа оператори эканлигимиздан фахрланамиз. Келгусида Mobiuz ўз абонентлари ва мижозлари учун энг замонавий, арзон, қулай рақамли хизматларни жорий этиб боради», – дейди компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

eSIM технологияси, Mobiuz’нинг бу борадаги имкониятлари ҳақидаги батафсил маълумотни компаниянинг веб-сайтидаги мана бу саҳифадан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп тариф режаларини қарши олинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.