Ўзбекистонда илк бор: Ucell тармоқ қамровининг интерфаол харитасини тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  1821
  •  16.05.2018 16:04

Ўзбекистонда илк бор: Ucell тармоқ қамровининг интерфаол харитасини тақдим этди!

Юртимизда фаолият юритаётган уяли алоқа операторлари ўз мижозларига турли қулайликлар яратиб беришмоқда. Жумладан, Ucell бренди остида ўз хизматларини тақдим этиб келаётган «COSCOM» МЧЖ ҳам бу борада фаоллик кўрсатаётир.

ЎҚИНГ: Ucell Education таълим портали ишга тушди

Ucell компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўз расмий сайтида тармоқ қамровининг интерфаол харитасини жорий этди, дейилади оператор сайтидаги хабарда. Интерфаол харита кенгроқ функцияларга эгалиги билан статик хариталардан ажралиб туради. Унинг асосий афзалликларидан бири – масштаблаштириш, хаританинг исталган қисмидаги деталларни каттайтириб ва кичрайтириб кўриш имконидир.

Шунингдек, харита Ucell’нинг 2G, 3G ва 4G тармоқлари қамров ҳудудларини бир вақтнинг ўзида ёки алоҳида-алоҳида кўриш имкониятини ҳам қўллаб-қувватлайди. Бунинг эвазига абонентлар тармоқ қамровини миттитуман (микрорайон)ларгача аниқликда кўриш имконига эга бўладилар. Қолаверса, интерфаол харита ҳудудларни шаҳарлар номи бўйича ҳам қидириш функциясини ҳам қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Ucell’нинг «Мусиқий баҳор» акцияси: Zvooq иловасида сифатли мусиқалардан бeпул баҳра олинг! (+видео)

Хабарда айтилишича, Ucell’нинг ушбу хизмати тобора такомиллашиб, янгиланиб ва янада қулайлашиб боради. Айни дамда 2018 йилнинг март ойи ҳолатига кўра кўрсатилган интерфаол харитани кўриш учун мана бу ҳавола орқали ўтиш мумкин.

Таъкидлаш керакки, Ucell абонентлари ўз смартфонларидаги мобил интернет орқали расмий сайтга кириб, тармоқ қамровининг интерфаол хариталарини томоша қилганларида, уларнинг ҳисобларидан трафик сарфланмайди.

ЎҚИНГ: Ucell янги – «Кайфият» тариф режалари тизимини жорий этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!