Ўзбекистонда инновацион аллергия паспорти яратилди

Ўзбекистонда инновацион аллергия паспорти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва  халқаро экспертлар билан ҳамкорлиги билан  молекуляр даражада аллергик таъсирчанлик паспорти, оддийроқ қилиб айтадиган бўлса, аллергия паспортини жорий этиш бўйича дастур амалга оширилмоқда.

2019 йилнинг январь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари шахсий аллергия паспортларини олишлари мумкин. Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Шошилинч ҳолатларда қўлланиладиган аллергия паспортининг электрон шакли намунаси.

Паспорт1

Паспорт2

Бундай зарурат болалар ва ўсмирларда турли хил хасталиклар, жумладан астма ва анафилаксия касалликларининг кўпайиши натижасида пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Тадбиркорлар фаолиятини текшириш электрон юритилади

Астма ва озиқ-овқат маҳсулотларига аллергиянинг оғир шаклларига, жумладан анафилаксияга мойилликни молекуляр даражада аниқлаш муайян озиқ-овқат аллергенларини истисно қилиш ҳамда оғир асоратларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконини беради.

Шу муносабат билан аллергенларга индивидуал сезувчанликни аниқлаш, олинган натижаларни тўғри таҳлил қилиш ҳамда натижаларни мутахассислар ва ота-оналар учун махсус бланкка киритиш талаб этилади.

Маълум бўлишича, паспорт икки хил шаклда чиқарилади.Паспортнинг шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган шакли аллерген манбалари ва юқори хавф туғдирадиган алоҳида молекулалар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек QR-код (тез таъсир кўрсатадиган код)ини ўз ичига оладиган икки томонлама пластик карта тарзида тақдим этилган. QR-код катта ҳажмдаги маълумотларни ўз ичига олади ва молекуляр текширув бўйича тўлиқ ахборот ёзилган қоғоз шаклли паспортдаги барча маълумотларни ўқиш имконини беради. Масалан, беморга шошилинч ёрдам керак бўлиб қолганида, шифокорлар зарур маълумотларни QR-код орқали билиб олишлари мумкин бўлади.

Аллергия паспорти  Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафарлари чоғида ишлатилиши мумкинлигини назарга олган ҳолда, инглиз ва рус тилларидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олади.

ЎҚИНГ: Фарғонада йўлкира ҳаққини тўлаш автоматлаштирилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.