Ўзбекистонда инновацион ғоялар учун кўкрак нишони таъсис этилди

  •   DiMaX
  •  979
  •  04.10.2018 09:02

Ўзбекистонда инновацион ғоялар учун кўкрак нишони таъсис этилди

«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзади «Ҳуқуқий ахборот» канали.

ЎҚИНГ: Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади

Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар, талабалар ҳамда ташаббускор фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланади.

Мазкур кўкрак нишони билан мукофотлаш Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилади.

«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш ва тақдирлаш тартиби қуйидагича:

Бу – ёш олимларимизни, талабалар ва фуқароларимизни инновацион ғоя ва технологиялар борасидаги ташаббуслари учун рағбатлантириш, юртимизни янада тараққий эттириш сари қўйилган яна бир қадамдир.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернетни яхшилаш бўйича амалий ишлар бошланди