Ўзбекистонда интернет 34 фоизга арзонлашиб, тезлиги ҳам оширилди

  •   DiMaX
  •  4521
  •  06.02.2020 14:43

Ўзбекистонда интернет 34 фоизга арзонлашиб, тезлиги ҳам оширилди

2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с учун 56,0 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотига асосланиб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Интернет тезлиги нега кўрсатилганидан паст? «Ўзбектелеком» расман изоҳ берди!

Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 22 млн.дан ортди, шундан мобил Интернет фойдаланувчилари сони 19 млн.ни ташкил этди.

Республика бўйича 237 та объектда магистрал телекоммуникация тармоқлари кенгайтирилиб, телекоммуникация ускуналари модернизация қилиниб, магистрал телекоммуникация тармоқлари ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 200 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 40 Гбит/с.га етказилди.

Шунингдек, «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида республика бўйича 10,0 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 36,6 минг км.га етказилди.

Мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида 2 017 та мобил алоқа база станцияси ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 26 мингтадан ортди ва республика аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 96 фоизга ва мобил Интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 70 фоизга етказилди.

Интернет тармоғига кенг полосали симли уланишни кенгайтиришни амалга ошириш доирасида операторлар ва провайдерлар томонидан 786 мингта порт монтаж қилинди ва умумий кенг полосали тармоққа уланиш портлари сони 1,9 млн.га яқин етказилди.

ЎҚИНГ: Speedtest: интернет тезлиги глобал индекси билан танишинг (2019 йил, декабрь)

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.