Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари 22,1 миллиондан ошди

  •   DiMaX
  •  355
  •  12.12.2020 15:09

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари 22,1 миллиондан ошди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов Ўзбекистонда интернет хизматларидан фойдаланувчилар сони тўғрисида маълумот берди. Бу хусусда Kun.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Янги йил арафасида «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олинг!

Қайд этилишича, интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 22,1 миллиондан ошган, шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони 19 миллион кишини ташкил этмоқда.

«Магистрал транспорт телекоммуникация тармоғини янада ривожлантириш бўйича 2та лойиҳа якунланди. Натижада, республика бўйича 237та объектда қурилмалар ўрнатилади», – деди Шерзод Аҳматов.

Маълум қилинишича, «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида режалаштирилган объектларга қадар 19 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 55,6 минг километрга етказилди (йил режаси – 10 минг километр).

ЎҚИНГ: 64 млн долларлик телефонларни Ўзбекистон қаерлардан импорт қилди?