Ўзбекистонда интернет тезлиги уч баробарга ўсиб, Speedtest рейтингида юқорилади

  •   DiMaX
  •  703
  •  20.05.2021 14:53

Ўзбекистонда интернет тезлиги уч баробарга ўсиб, Speedtest рейтингида юқорилади

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2021 йил апрел ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги яхшиланганлиги қайд этилган. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

ЎҚИНГ: АКТ вазирлиги: интернет нархи яна 30 фоизга пасайди, каналлар ҳажми 30 баробарга оширилди...

Қайд этилишича, бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (51,8 фоизга) ўсган, яъни 25,82 Мбит/с.дан (2020 йил апрель ҳолатига кўра) 39,2 Мбит/с.гача (2021 йил апрель ҳолатига кўра). Сўнгги уч йил ичида эса, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги уч баробарга ўсди.

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткичлар қайд этилди, яъни жорий йил апрель ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон яна тўртта поғонага кўтарилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мобил интернет тезлиги 9,68 Мбит/с.дан (2020 йил апрель ҳолатига кўра) 17,28 Мбит/с.гача (2021 йил апрель ҳолатига кўра) ўсди. Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 78,5 фоизга кўтарилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича 230 мамлакат орасида 21-ўринда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!