Ўзбекистонда инвестиция портали ишга тушди

Ўзбекистонда инвестиция портали ишга тушди

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон инвестицион порталини ишлаб чиқди. Порталда инвесторлар учун Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти, иқтисодиёт соҳалари, эркин ва кичик иқтисодий зоналар, имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилган.  Бу ҳақда «Gazeta.uz» маълум қилди.

Порталга инвестицион таклифлар, хорижий компаниялар иштирок этиши мумкин бўлган тадбирлар жадвали эълон қилиниши мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда стартаплар сотиладиган бозор яратилмоқда!

Маълум бўлишича, инвестициялар бўйича давлат қўмитаси портал ёрдамида куну тун инвестицион фаолият иштирокчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиши, бошқа соат минтақаларидаги тадбиркорлардан келиб тушиши мумкин бўлган саволларга жавоб қайтариши мумкин.

Ер олиш учун порталда онлайн ариза бериш имконияти жорий этилиши мумкин. Аризаларга жавоблар онлайн тақдим этилиши кутилмоқда.

Порталда маълумотлар саккизта: ўзбек, рус, инглиз, немис, француз, турк, корейс ва хитой тилларида тақдим этилган. Уни ишлаб чиқишда Хитой, Сингапур, Финляндия ва бошқа мамлакатлардаги 37 та инвестиция портали тажрибаси ўрганиб чиқилганлиги таъкидланмоқда.

ЎҚИНГ:  Ўзбекистонда бепул стартап-акселераторлар ташкил этилиши арафасида

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.