Ўзбекистонда жисмоний шахсларга криптовалюта қазиб олиш тақиқланди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга криптовалюта қазиб олиш тақиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев криптовалютани тартибга солиш ҳақида қарор қабул қилди. Унга кўра, эндиликда Ўзбекистонда фақатгина юридик шахсларгина қуёш энергиясидан фойдаланиб криптовалютлар қазиб олишлари мумкин бўлади. Ёки, агар майнерлар ягона электр тармоғига уланадиган бўлсалар, унинг учун икки баравар кўп миқдорда тўлов тўлашлари керак бўлади. Янги қонун билан жисмоний шахсларнинг майнинг билан шуғулланиши, шунингдек, бу фаолият билан аноним тарзда шуғулланиш тақиқлаб қўйилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб мамлакат фуқаролари рақамли активларни фақат Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган биржалар, майнинг ҳовузлари, криптодўконлар ва криптодепозиторийларга тегишли платформаларда сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Таъкидлаш керакки, виртуал валюталар билан боғлиқ барча операциялар солиққа тортилмайди.

Янги фармонга кўра, Республика Президенти ҳузурида фаолият юритувчи Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги – "Истиқболли лойиҳалар бўйича миллий агентлик" этиб қайта ташкил қилиш белгиланган ва ушбу агентлик криптовалюталар айланмасини назорат қилиш, рақамли активлардан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш механизмларини ишлаб чиқиш, блокчейн технологиясини давлат бошқаруви тизимига интеграция қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда “криптовалютани тартибга солишнинг махсус режими”ни жорий этиш каби лойиҳалар учун масъул бўлади.

Агентликка криптография ва блокчейн технологияларидан фойдаланадиган ташкилотлар, виртуал активлар провайдерлари, шу жумладан криптовалюталар савдоси ва қазиб олиш билан шуғулланувчи компаниялар учун қонунчилик шартларини белгилаш ҳуқуқи берилди. Эндиликда агентлик виртуал активларга хизмат кўрсатувчи провайдерларни лицензиялаш, шунингдек, криптовалюта саноати иштирокчилари томонидан давлат божлари ва солиқларни ўз вақтида тўлаш устидан молиявий назоратни амалга ошириш учун жавобгар бўлади.

Ушбу қонунни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177 моддаси (Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда эгаллаб олиш ёки сотиш) ва 190 моддаси (лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш) билан жазоланади, етти йилгача қамоқ жазоси берилади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Microsoft офиси очилиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!