Ўзбекистонда кибертовламачилар қўлга тушди. Улар пластик карталардан пул ўғирлаш билан шуғулланган

  •   Saroy
  •  2895
  •  14.06.2018 18:23

Ўзбекистонда кибертовламачилар қўлга тушди. Улар пластик карталардан пул ўғирлаш билан шуғулланган

Podrobno.uz сайтининг Республика ягона процессинг маркази маълумотига таяниб берган хабарида айтилишича, Сирдарё вилоятида яшовчи Ўзбекистон фуқароси, вирусли иловани ишлаб чиққан ва уни Play Market’га жойлаган. Юклаб олингандан кейин фойдаланувчилар иловани очади ва 10 минг сўм тўламаса телефони блокланаши ҳақида огоҳлантириш олади.

Фойдаланувчи пул тўлагандан кейин унга шубҳали рақам билан хабар келади. Жиноятчининг телефонга ва   Telegram’га кириши учун шунинг ўзи етади. Шундан кейин, у Click-бот орқали телефонга уланган пластик картадан барча пулларни ечиб олади.  Яхшиямки кибержиноятчи ва унинг ҳамтовоқлари тезда аниқланди ва қўлга олинди.

 Click-бот билан пул ўғирлаш пластик карталардан пул ўғирлашнинг ягона усули эмас. Турли мақсадларда ёрдам тариқасида пул йиғиш бўйича хайрия акциялари ҳам кибержиноятчиларнинг нишонига айланиши мумкин.

«Ижтимоий тармоқларнинг бирида бемор боланинг даволанишига ёрдам бериш учун пул йиғиш бўйича акция уюштирилганди. Эълон қилинган постда исталган миқдордаги пул маблағини ташлаш мумкин бўлган картанинг реквизитлари келтирилган. Товламачи Оson мобиль иловасидан фойдаланиб картанинг маълумотларини иловага чиқаради ва карта эгасига қўнғироқ қилиб, пул ўтказганини айтган. Ўтказмани тасдиқлаш учун  карта эгасининг телефонига келган кодни айтишни илтимос қилган», дейилади марказ хабарида.

Зарур кодни олгандан кейин жиноятчи пул йиғиладиган картани осонлик билан ўзининг иловасига бириктириб қўяди. Йиғилган пулни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юради. Текширишлардан кейин жиноятчи аниқланиб, жазосини олган.

Марказ маълумотларида айтилишича, бу каби киберҳужумларни жуда қисқа вақтда аниқлаш мумкин. Банк ёки ҳуқуқтартибот органларидан шу каби сўров келса бизнинг марказимиз ҳужумга учраган пластик картада амалга оширилган банк   операциялари ҳақида  тегишли маълумотларни беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!