Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича турнир бўлиб ўтади

Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича турнир бўлиб ўтади

IT Park'нинг маълум қилишича, 11 август куни Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича "AntiHack Challange" турнири ўтказилади. АКТ вазирлиги ва Central Asia Distribution ёрдамида IT Park, Cisco ва Beeline Uzbekistan томонидан ўтказилаётган ушбу мусобақа ёшларнинг ахборот хавфсизлигига бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, шу йўналиш бўйича кўникма ва салоҳиятни шакллантиришга қаратилган бўлиб, у бир кунга мўлжалланган.

Маълум бўлишича, турнирда иштирок этиш учун қатнашувчилар икки кишидан иборат жамоа бўлиши, уларнинг бири "уланиш нуқтаси" (точка доступа) ҳосил қила оладиган ва эфир диапазонини бошқара оладиган функцияга эга Android смартфон, шунингдек, инексия қилиш учун мос Wi-Fi адаптерли, камида 18.10 версиядаги Ubuntu виртуал машинаси ўрнатилган, USB портли ноутбукка эга бўлиши керак.

Қатнашмоқчи бўлганлар 7 августгача ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари керак. Ариза топшириш жараёнида иштирокчилар тест синовидан ҳам ўтказилади. Таъкидлаш жоизки, мусобақа Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида, рус тилида бўлади ва унда тўртта лаборатория иши амалга оширилади. Албатта, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишади.

ЎҚИНГ: 150 ваттда қувват олувчи Snapdragon 8+ Gen 1 чипли смартфон тақдим этилди