Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ чатбот ишга тушди

  •   DiMaX
  •  550
  •  07.08.2021 17:21

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ чатбот ишга тушди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, ЮНИСEФ ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги биргаликда коронавирус ҳақида ишончли маълумот манбасини ишга туширди. Бу тўғрида UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Telegram томонидан «Тасдиқланган» канал – «Koronavirus Info» ўз номи ва йўналишини буткул ўзгартирди

Telegram мессенжеридаги HealthBuddy+ чатботи – бу нафақат СОVID-19, балки эмлашлар ҳақида ҳам аниқ маълумот берадиган янги платформа. Илованинг учта асосий хусусияти бор: чатбот, миш-мишлар ҳақида хабар бериш воситаси ва фойдаланувчиларнинг сўров тизими.

Шунингдек, HealthBuddy+ пандемия, СОVID белгилари, юқиш усуллари, ниқоблардан фойдаланиш, жисмоний масофа, руҳий саломатлик ва эмлашлар ҳақида маълумот тўплайди.

«Ўзбекистонда HealthBuddy+ дастурининг ишга туширилиши СОVID-19 ҳақида тўғри жавоб бериш учун вирус ва вактсиналар ҳақида ишончли ва тегишли манбаларни тақдим этадиган ва инфодемия бошқарувини такомиллаштирадиган муҳим босқичдир», дея изоҳлайди ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лейн Куппенс.

HealthBuddy+ иловасини iOS ҳамда Android операцион тизимли қурилмаларга ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Коронавирусни бир дақиқадаёқ аниқловчи иловани юклаб олинг!