Тез орада Ўзбекистонда илк крипто-дўконлар очилади

Тез орада Ўзбекистонда илк крипто-дўконлар очилади

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари расман тасдиқланди. Унга кўра мазкур фаолият тури крипто-дўконнинг электрон-платформасида ёки савдо обектида амалга оширилади.

Маълум бўлишича, крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали сиз ктипто-активларни миллий валютада банк ўтказмаси орқали сотиб олишингиз ёки сотишингиз мумкин бўлади. Савдо обектида ҳам худди шу усул бирга крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олишингиз ёки фақат миллий валюта сотишингиз мумкин.

Бироқ крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

  • мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
  • Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан амалга ошириладиган операциялар;
  • аноним крипто-активлар ва ўзаро ўзгармас токенлар билан амалга ошириладиган операциялар.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, крипто-дўконлар 18 ёшга тўлмаган шахслар билан шартнома тузишга ҳақли эмас.

Мазкур буйруқ 31 октабрдан кучга кирган. Шундай экан, тез орада Ўзбекистонда ҳам крипто-дўконлар очилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Fragment аукционида илк Telegram юзернейми салкам 1.5 миллион долларга сотилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!