Ўзбекистонда мобил интернет нархи арзонлашди(ми?)

Ўзбекистонда мобил интернет нархи арзонлашди(ми?)

Cable.co.uk нашри 2022 йил ҳолатига кўра, 233 мамлакатда 1 GB мобил интернет нархи қанча эканлигини маълум қилди. Нархлар бўйича тузилган рейтингга кўра, Ўзбекистон 15 ўринини эгаллаган бўлиб, АКТ вазири Шерзод Шерматовнинг айтишича, мамлакатимиз олдинги рейтингда 19 ўринда бўлган.

Маълум бўличишича, юртимизда 1 GB мобил интернетнинг нархи қуйидагича:

  • ўртача - 0.37 доллар ёхуд 4.000 сўм
  • энг арзон - 0.13 доллар ёхуд 1.400 сўм
  • энг қиммати - 2.73 доллар ёхуд 29.700 сўм

Шунингдек, нашрнинг маълум қилишича, 1 GB интернетнинг "сув текин" жойи Исроилда бўлиб, у ерда нарх ўртача 0.04 доллар, ёхуд 430 сўмни ташкил қилади ва бу дунёдаги энг арзонидир.

Дунёдаги энг қиммат интернет сотадиган давлат эса Санкт-Елена бўлиб, у ерда 1 GB интернет учун 41.06 доллар, ёхуд 446.500 сўм атрофида пул тўлашингиз керак.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ASUS ноутбукларининг тақдимоти бўлиб ўтди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!