Ўзбекистонда оммабоп Alcatel 199 долларлик смартфон тақдим қилди

Ўзбекистонда оммабоп Alcatel 199 долларлик смартфон тақдим қилди

Ҳозирда Alcatel брендига эгалик қилувчи Хитойнинг TCL компанияси Alcatel 5V смартфонини тақдим қилди. Бу модел компаниянинг экран устида кесиққа эга бўлган илк мобил телефони ҳисобланади. У номидан Alcatel 5 моделининг "меросхўри" эканини эслатса ҳам, кўринишидан аввалги моделдан фарқ қилади.

Корпус қалинлиги 8,5 мм бўлган Alcatel 5V модели 6,2 дюймли йирик дисплейга эга бўлган. Унинг томонлари нисбати 19:9 ўлчамли ва сиғими 1500 х 720 пикселли. Экран 2,5D шаклидаги Dragontrail ҳимоя шишаси билан қопланган.

Гаджетга ўрта имкониятли Helio P22 процессори ўрнатилган. Ундаги тасвирларни PowerVR GE8320 видео картаси қайта ишлайди.

Alcatel 5V тезкор хотираси 3 гигабайтли, доимий хотираси 32 гигабайтли. Бош камера эса қўш сенсорли: 12 Мп + 5 Мп аниқлигида сурат олувчи модуллардан иборат. Олд камерага 8 мегапикселли ва "сунъий ақл" билан ишлайдиган камера ўрнатилган.

Смартфонда NFC модули, бармоқ изи сканери, олд камерада қиёфани танийдиган функция, ток сиғими 4000 мА соат бўлган аккумулятор мавжуд.

Смартфон кейинги ойдаёқ 199 АҚШ доллари баҳосида сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!