Ўзбекистонда ОТМлар сайтлари қай аҳволда?

  •   DiMaX
  •  737
  •  09.04.2019 18:10

Ўзбекистонда ОТМлар сайтлари қай аҳволда?

Жорий йилнинг февралида «Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастури доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier компанияси билан уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик битимини имзолади. Унга кўра, Elsevier компаниясининг SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш имконияти яратилди, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди

Вазирлик ҳамда Quacquarelli Symonds (QS) ва «Elsevier» компанияси ўртасида маҳаллий университетларнинг WUR (World University Rankings – жаҳоннинг энг яхши университетлари рейтинги)га киришига оид стратегик келишув ҳам имзоланган. Келишувга кўра, «Elsevier» компанияси томонидан ОТМларининг 41 та илмий журналини ўзида бирлаштирган, муаллифлар ҳамда тақризчилар учун қулай бўлган эркин конфигурациялар (double-blind peer review) қўлланилган платформа яратилади.

2019-2021 йилларда 35 та ахборот тизимини ҳамда маълумотлар базасини босқичма-босқич ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш режалаштирилган.

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан олий таълим тизимида АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида 2019/2020 ўқув йилига қадар Таълим муассасаларида электрон таълим жорий этиш марказида Датацентр ташкил этилади ҳамда барча олий таълим муассасалари сервер, ноутбук ва коммутатор ҳамда узлуксиз қувват манбаи билан таъминланиши режалаштирилмоқда.

Миллий матбуот марказида «Олий таълим сифатини оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш истиқболлари» мавзусидаги матбуот анжуманида таъкидланишича, 2019-2021 йилларда ОТМ учун ахборот тизими ишлаб чиқилиб электрон ҳукумат тизимига уланади. Сиртқи ва кечки таълим фанларини онлайн ўқитиш мақсадида электрон ресурслар ишлаб чиқилади. Олий таълим муассасаларида веб-сайт борасида ҳам муаммолар мавжуд. Шу боис муассасалар веб-сайтини «Webometrics» халқаро университетлар веб-сайтлари рейтинги талаблари асосида қайта ишлаб чиқиш ва маълумотлар билан бойитиш ҳам белгиланган.

ЎҚИНГ: Мактаб ёки университетда уяли телефон ишлатганларга қандай жазо берилади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!