Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 3 бараварга ўсди (Speedtest рейтинги)

  •   DiMaX
  •  731
  •  19.02.2021 17:03

Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 3 бараварга ўсди (Speedtest рейтинги)

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2021 йил январь ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда аниқланган ва мобил Интернет тезлиги бўйича ўсиш қайд этилди, деб ёзмоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

ЎҚИНГ: Дунё бўйича симсиз 5G-интернет тезлиги рейтинги: Нью-Йоркда ўта паст...

Жорий йилнинг январь ойи маълумотларига кўра, симли интернет (Fixed Broadband) тезлиги бўйича Ўзбекистон умумий рейтингида иккитта позицияга кўтарилиб, 94-поғонани эгалламоқда. Юклаш бўйича тезлиги эса 34,62 Мбит/сонияни ташкил этди.

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткич қайд этилди. 2021 йил январь ойи натижаларига кўра Ўзбекистон яна иккита поғонага кўтарилиб, ҳозирги кунда 128-позицияни эгалламоқда. Бу турдаги интернет тезлиги эса 12,94 Мбит/сонияни ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги икки йил ичида интернет тезлиги бўйича умумжаҳон рейтингида Ўзбекистон позициялари тобора яхшиланмоқда. Жумладан, сўнгги икки йил ичида (2019 йил январь ойидан 2021 йил январгача) Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 3 бараварга ўсди10,89 Мбит/сониядан 34,26 Мбит/сониягача. 2020 йил январь ойида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 104-поғонани эгаллаган бўлса, 2021 йил январь ойида эса 94-ўрингача кўтарилди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нақ 29 фоизга арзонлашди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.