Ўзбекистонда сотиладиган Xiaomi Mi 9T Pro ҳам Geekbench’да имтиҳон топшириб кўрди!

  •   DiMaX
  •  2929
  •  08.06.2019 11:39

Ўзбекистонда сотиладиган Xiaomi Mi 9T Pro ҳам Geekbench’да имтиҳон топшириб кўрди!

Ҳамёнбоп Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари тақдим этилгач, глобал бозорга бошқа ном остида чиқарилиши маълум бўлганди. Terabayt.uz сайтида уларнинг турли техник хусусиятлари ва ҳатто биринчи «жонли» расмлари ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9T тақдимотдан бир ҳафта аввал сотувга чиқди – аниқ нархлари билан танишинг!

Ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) ўзининг Twitter-саҳифасида Xiaomi Mi 9T Pro ҳақидаги янги маълумотни эълон қилди. Унга кўра, ушбу смартфон оммабоп Geekbench сервисида текшириб кўрилган.

Мана, бенчмаркнинг маълумотлар базасида Xiaomi Mi 9T Pro ҳақида қолган маълумотларни қуйидаги скриншотда кўрамиз:

Гувоҳ бўляпмизки, Mi 9T Pro якка ядроли тестда 3453 балл олган, кўп ядроли синовда эса 10363 очко тўплай билган. Ушбу кўрсаткичларни Redmi K20 Pro натижалари билан қуйидаги мақола орқали таққослашингиз мумкин:

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro: «катта иблис» Geekbench’да ҳам ўз кучини кўрсатди!

Xiaomi Mi 9T Pro модели аслида Redmi K20 Pro флагманининг жаҳон бозорига мўлжалланган клони эканлигини Geekbench ҳам тасдиқлаган. Демак, Ўзбекистонда ҳам глобал версиядаги – Xiaomi Mi 9T ҳамда Mi 9T Pro моделлари сотувга чиқади.

Mi 9T Pro ҳам Qualcomm компаниясининг энг илғор Snapdragon 855 процессорига таянади. 12 июнда тақдим этилиши кутилаётган ушбу смартфон ҳам, худди Redmi K20 сингари, бенчмаркда Raphael кодли номи билан қайд этилган.

Geekbench’да текшириб кўрилган Mi 9T Pro тезкор хотираси 8 гигабайтлик ҳажмга эга. Унинг «кичик» версияси – Xiaomi Mi 9T эса фақат 6 ГБлик тезкор ва 128 ГБлик ички хотирага эга вариантда чиқарилиши ҳақида аввалроқ ёзганмиз.

Бу смартфонлар тақдимотига саноқли кунлар қолди, уларнинг Ўзбекистон бозорига қачон кириб келиши ҳақида эса ҳозирча маълумотлар йўқ, бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатиб боринг. Аллақачон сотувга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини бўлса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi Mi 9T ва Mi 9T Pro кейинги ҳафтадаёқ чиқяпти, лекин улар Redmi K20 ва K20 Pro каби арзон эмас!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!