Ўзбекистонда TikTok ижтимоий тармоғининг расмий офиси очилиши мумкин

Ўзбекистонда TikTok ижтимоий тармоғининг расмий офиси очилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, чоршанба куни АКТ вазири Шерзод Шерматов TikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди.

Учрашувда TikTok вакиллари дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни қилишаётганликларини ва ана шундай лойиҳаларни Ўзбекистонда ҳам амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришган. Шунингдек, Ўзбекистонда TikTok фойдаланувчилари хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат қонунчилиги талабларини бажариш каби масалалар муҳокама қилиган ва компания вакиллари платформа орқали тарқаладиган ҳар-хил Ўзбекистон қонунларига зид материаллар тарқалишининг олдини олиш учун ҳамкорликда ишлашга тайёр эканликларини билдиришган.

Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компания вакилларига Ўзбекистонда TikTok ваколатхонасини очиш бўйича таклифлар берилган.

Таъкидлаш керакки, ўтган йили шахсга доир маълумотлар субектлари ҳуқуқларини бузганлиги TikTok ва яна бир нечта ижтимоий тармоқлар Ўзбекистонда блокланган эди, лекин фойдаланувчилар уларга VPN дастурлари билан киришда давом этишаётганди. Кеча, 16 март куни соат 20:00 ва 23:00 оралиғида эса блокланган ижтимоий тармоқларга, хусусан, TikTok'га VPN'ларсиз эркин кириш қайд этилган эди.

ЎҚИНГ: Тез орада Instagram'га NFT қўшилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.