Ўзбекистонда тўлиқ инглиз тилли телеканал очилиши мумкин

  •   DiMaX
  •  756
  •  14.05.2020 08:55

Ўзбекистонда тўлиқ инглиз тилли телеканал очилиши мумкин

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига «Инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканални ташкил этиш ҳақида»ги петиция жойлаштирилди. Бу хусусда Sof.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилади

«Нафақат ёш келажак авлодни, шунингдек бутун халқимизни инглиз тилини билиш даражасини яна-да ошириш мақсадида давлат томонидан ёки давлат шерикчилиги асосида барча дастур ва лойиҳалари фақатгина инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканал очишни таклиф қиламан», дейилади мурожаатда.

Таъкидланишича, бугунги рақамли иқтисодиёт ва глобаллашув жараёни – ҳар қандай касб эгасидан соҳани ривожлантиришда чет эл тажрибасидан фойдаланиш учун инглиз тилини билишни талаб қилмоқда.

ЎҚИНГ: Инглиз тилини ўрганиш учун 15 та энг яхши илова

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!