Ўзбекистонда VPN иловаларини юклаб олиш камайди

  •   DiMaX
  •  1322
  •  21.02.2019 22:00

Ўзбекистонда VPN иловаларини юклаб олиш камайди

Жорий йилнинг 19 феврали – сешанба кунидан бошлаб YouTube видеохостинги ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоғига кириш Ўзбекистонда қайта тикланди. Facebook эса қисман очилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор: интернет-провайдер Facebook ва YouTube’ни VPN’сиз очувчи хизмат таклиф этмоқда!

Ушбу сайтларга кириш билан боғлиқ муаммолар ўтган йилнинг сентябрь ойида (YouTube билан – октябрда) бошланган эди. Фойдаланувчилар сервисларни VPN’дан фойдаланган ҳолда ишлатиш мумкинлигини аниқладилар, бу эса улар оммабоплигининг кескин ўсишига олиб келди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинувчи 100 илова рўйхатига ҳам кирмаган VPN Proxy Master каби иловалар биринчи ўринга кўтарилиб олиб, Telegram ҳамда Instagram каби анъанавий етакчиларни ортда қолдирганди.

21 февраль куни Ўзбекистонда VPN иловалар ўз позицияларини йўқота бошлади ва биринчи ўринни бошқа иловалар учун бўшатиб берди. Масалан, VPN Proxy Master февраль ойида давомида биринчи марта биринчи ўриндан пастга тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда кескин пастлаганди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда VPN тақиқланиб, ундан фойдаланганлар жазоланадими?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!