Ўзбекистонда VPN тақиқланиб, ундан фойдаланганлар жазоланадими?

  •   DiMaX
  •  4756
  •  15.08.2018 12:12

Ўзбекистонда VPN тақиқланиб, ундан фойдаланганлар жазоланадими?

13 август куни телекоммуникациялар тармоғига ноқонуний уланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилишини кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳаси эълон қилинган эди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу янгилик баъзи ОАВлар томонидан нотўғри талқин қилинганини маълум қилди. Бу хусусда «Газета.uz» хабарига таяниб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: VPN нима ўзи?

«Жиноят кодексига таклиф қилинаётган ўзгартиришлар (ЭКОИҲнинг 100 баробаридан 300 баробаригача жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш) тижорат асосида халқаро музокараларни ташкил қилиш бўйича ноқонуний фаолиятни амалга оширувчи шахсларга қарши қаратилган. Бунда гап халқаро трафикнинг ўтказилиши ҳақида бормоқда», – дейишди вазирликда.

Таъкидланишича, ахборот ёки ахборот манбаларидан фойдаланишни чеклаш, шунингдек, бунинг учун шахсий мақсадларда ёки бизнес учун VPN-тармоқлар, VPN-каналлар, прокси-серверлардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилмаяпти.

Фото: «Газета.uz»

«Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги кодексга таклиф этилаётган ўзгартиришлар (ЭКОИҲнинг 10 дан 20 баробаригача, мансабдор шахслар учун — 20 дан 50 баробаригача, ҳуқуқбузарлик воситасини мусодара қилган ҳолда) ноқонуний равишда телекоммуникациялар тармоғидан фойдаланган шахсларга қарши йўналтирилган. Масалан, бундан тижорий даромад олишни кўзламасдан, бепул телефон алоқаси ёки интернетдан фойдаланиш учун кодни бузиб қўшнисининг Wi-Fi тармоғи ёки телефон линиясига уланган шахсларга қарши», – дейилади вазирлик хабарида.

ЎҚИНГ: Telegram'га VPN орқали кириш қонунийми? Роскомнадзор жавоб берди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.