Ўзбекистонда Xiaomi 13 Lite смартфонлари сотуви бошланди

Ўзбекистонда Xiaomi 13 Lite смартфонлари сотуви бошланди

Кутилганидек, бу йилги Бутунжаҳон мобил конгресси кўргазмасида Xiaomi 13 серияси расман глобал бозор учун, хусусан, Ўзбекистон учун ҳам тақдим қилинди. Янги қаторда Xiaomi 13 Lite, Xiaomi 13 ва Xiaomi 13 Pro моделлари мавжуд бўлиб, Xiaomi'нинг Ўзбекистондаги бўлими қатордаги энг бошланғич модел Xiaomi 13 Lite'нинг сотувлари бошланганлигини эълон қилди.

Xiaomi 13 Lite техник хусусиятлари қуйидагича:

Ўлчамлари 159,2×72,7×7,2 мм
Оғирлиги 171 грамм
Ҳимояси IP53; экран Gorilla Glass 5
Дисплей 6,55 дюйм, 1080×2400, AMOLED, Dolby Vision, HDR10+, 120Hz, максимал 1000 нит
Чипсет Qualcomm Snapdragon 7 Gen 1
Хотира конфигурацияси 8/128 GB, 8/256 GB
Операцион тизим Android 12, MIUI 14
Орқа камера

асосий – 50 MP (f/1,8)
ултра кенг – 8 MP (f/2,2)
макро – 2 MP (f/2,4)

Иккилик асосий – 32 MP (f/2,4)
портрет – 8 MP (f/2,3)
Батарея 4500 мА/соат
Зарядланиш 67 Вт симли, 40 дақиқада 100%
Қўшимчасига бармоқ изини аниқлаш сенсори (экран остида), NFC, инфрақизил нур узатувчи
Мавжуд эмас microSD карта, 3.5 мм наушник уяси

Маълум бўлишича, Xiaomi 13 Lite смартфонининг Ўзбекистондаги нархи қуйидагича:

  • Xiaomi 13 Lite (8/256 GB) – 4,999,000 сўм
  • Xiaomi 13 Lite (8/128 GB) – 4,799,000 сўм

Нархлар radius.uz сайтидан олинган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистондаги бошқа Xiaomi ритейлери ҳам смартфон сотувини бошлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: юқоридаги нархлар фақат маълумот бериш мақсадида келтирилган бўлиб, Terabayt.Uz сайти уларнинг тўғри экани ва тўғри бўлиб қолишига кафолат бермайди. Барча маълумотларни дўконларнинг веб-сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: OnePlus ўзининг илк букламафонини қачон чиқаришини маълум қилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.