Ўзбекистонда яна бир оператор 5G технологияларини татбиқ этди!

  •   DiMaX
  •  1917
  •  12.05.2021 11:03

Ўзбекистонда яна бир оператор 5G технологияларини татбиқ этди!

Бир ярим йилча аввал Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор тижорий 5G тармоғини ишга туширишини эълон қилган эди. 2021 йилнинг 8 апрель санасидан эса мобил алоқанинг бешинчи авлоди – 5G янги технологияси фойдаланувчиларга тақдим этилди!

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 2G, 3G, 4G ва 5G технологиялари: Тезкор интернетга улаш қандай кетяпти?

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси Huawei ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ)нинг «ақлли» қишлоқ хўжалиги лойиҳасини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда компания расмий сайти хабар бермоқда.

Ўтган йили миллий оператор жаҳон стандартидаги телекоммуникация технологиялари ривожланишининг янги босқичига айланган 5G тармоғининг муваффақиятли синовдан ўтказилиши ва ишга туширилиши ҳақида эълон қилди. Жорий йилда Huawei компанияси ва ТИҚХММИ ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Меморандуми доирасида 5G технологиялари, жиҳозлар Интернети, ақлли узатгичлар ва катта хажмдаги маълумотларни интеллектуал платформа асосида бошқариш, мониторинг қилиш ва қайта ишлаш тизимларидан фойдаланган ҳолда ақлли қишлоқ хўжалиги лойиҳасини ишга туширмоқда. Лойиҳанинг ўзига хос хусусиятлари ва датчик маълумотларини диверсификация қилиш ва уларни кейинги таҳлил қилиш учун сақлаш каби муҳим жиҳатлар; масофавий мониторинг ва бошқариш, шунингдек маълумотларни интеллектуал қайта ишлашда UZTELECOM миллий оператори ушбу лойиҳадаги техник ёрдам ва 5G технологияларини татбиқ этди.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» лойиҳасини тадбиқ қилиш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш даражасини ошириш, ҳосилнинг ҳолатини назорат қилиш ва бошқаришни соддалаштириш, об-ҳаво ҳароратини, тупроқнинг намлигини, суғориш тизимларининг ҳолатини таҳлил қилиш ҳисобига ташқи муҳитнинг ҳосилга таъсир қилиш эҳтимоли даражалари ҳақида огоҳлантириш, шунингдек реал вақт тартибида «ақлли» майдондан видео-маълумот олиш имконини беради.

Лойиҳа ТИҚХММИ мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари томонидан «Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиалининг мобил тармоғидан фойдаланган ҳолда, Huawei компаниясининг эксперт ва техник кўмаги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

ЎҚИНГ: АҚШ аллақачон 3G тармоқларини ҳам ёпяпти

UZTELECOM ҳар доим Ўзбекистон аҳолисини қўллаб-қувватлайди ва мамлакатнинг энг чекка жойларида халққа юқори сифатли узлуксиз алоқани тақдим этади ва ушбу лойиҳа талаб қилинадиган маҳаллий ишлаб чиқаришлардан бирининг равнақи ва ривожланиши учун Компания тармоқларининг техник салоҳиятини рўёбга чиқариш учун ажойиб имконият бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2019 йилда 5G база станцияларининг биринчи синовлари пайтида 1,9 Гбит/с.гача бўлган маълумотлар узатишнинг энг юқори тезлиги қайд этилган эди.

UZTELECOM инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда ва турли соҳаларда рақамлаштиришни жорий этишда давом этмоқда ва бу борада Республиканинг вазирликлари ва идоралари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилади.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» офисларида смартфон ва аксессуарлар ҳам сотиляпти – фоизсиз ва 12 ойгача муддатли тўлов!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!