Ўзбекистонда «Яндекс» вакиллари билан учрашув: нималар муҳокама этилди?

  •   DiMaX
  •  439
  •  28.02.2019 11:50

Ўзбекистонда «Яндекс» вакиллари билан учрашув: нималар муҳокама этилди?

Кеча – 27 февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг «Яндекс» компанияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг Ахборот хизмати хабар берган.

ЎҚИНГ: Тошкентда Yandex.Mahalla хизмати ишга туширилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Умаров компаниянинг ИТ саноати ҳамда замонавий интернет сервислар ва ечимлар ишланмалари соҳасидаги кўп йиллик иш тажрибасини алоҳида эътироф этди.

«Яндекс» компанияси вакиллари келгусида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув доирасида Ўзбекистон бозорида «Яндекс»нинг интернет сервисларини маҳаллийлаштириш, сервислардан яхшироқ фойдаланиш учун CDN-серверларни жойлаштириш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Таълим ва малака ошириш соҳасидаги ҳамкорлик, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ИТ соҳасидаги таълим дастурларини яратиш бўйича ҳамкорлик масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Музокаралар натижаларига кўра, 2019-2020 йилларда ҳамкорликни жадаллаштириш юзасидан «Йўл харитаси»ни яқин вақт ичида биргаликда ишлаб чиқиш келишиб олинди.

ЎҚИНГ: Яндекс харитаси Туркия ва Исроилнинг ҳарбий объектларини яширишга уриниб, аксинча – фош этиб қўйди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!