Ўзбекистонда Yandex хизматларига ягона обуна – Yandex.Plus йўлга қўйилди

  •   DiMaX
  •  21847
  •  29.04.2020 17:58

Ўзбекистонда Yandex хизматларига ягона обуна – Yandex.Plus йўлга қўйилди

Yandex компанияси юртимизда ўз хизматларига обуна Yandex.Plusни йўлга қўйди. Обуна бўйича 5000 дан ортиқ фильм ва сериаллар, 60 миллиондан зиёд мусиқий трек ва подкастлар мавжуд. Бундан ташқари, ҳар бир обуначи Yandex.Diskda қўшимча жой ва такси хизматида чегирмага эга бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram ва WhatsApp рақиби – «Яндекс.Мессенжер» тақдим этилди!

«Ўзбекистон аҳолиси икки йилдан буён бизда мусиқа тинглашмоқда, – дейди Yandex.Music’нинг халқаро ривожланиш раҳбари Амир Бектемиров. – Бизда Ўзбекистонда яшовчи мусиқий муҳарриримиз бор, каталогда мамлакатнинг машҳур ижрочилари кўп.

Бугун биз бизнинг фойдаланувчиларимизни ҳурсанд қиламиз: мусиқага олдинги обуна баҳосида кинони қўшамиз. Худди шу пул эвазига одамлар бир қатор имтиёзларга эга бўлишади».

Кино ва мусиқадан ташқари, обуначилар қуйидагиларга эга бўлишади:

  • Yandex.Taksi’da «Қулай» ва «Бизнес» тарифлари бўйича доимий 10% чегирмага – у ҳаракатланиш чекловлари ечилиши билан амал қилишни бошлайди;
  • Yandex.Disk’да қўшимча 10 гигабайт ва исталган тарифда жой харид қилишга 30% чегирма.

Yandex.Music обуначилари аллақачон «Плюс»да – улар унга автоматик равишда эга бўлишди. Қолганлар эса Yandex.Plus’ni исталган вақт расмийлаштиришлари мумкин. Биринчи уч ой обуна 599 сўм, кейинчалик ойига – 15 999 сўм. Обуна тўловини UzCard картаси ёрдамида амалга ошириш мумкин.

ЎҚИНГ: Мишустиннинг биргина сўзидан сўнг «Яндекс» акциялари тарихий максимумдан ошиб кетди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!