Ўзбекистонда янги UzChat мессенжери яратилади. Аммо ундан оддий одамлар фойдалана олмайди!

Ўзбекистонда янги UzChat  мессенжери яратилади. Аммо ундан оддий одамлар фойдалана олмайди!

Ҳукумат аъзолари ва давлат органлари ишчилари учун янги маълумотларни криптографик ҳимояловчи UzChat мессенжери яратилади. Шунингдек, UMS компанияси ҳукумат мобил алоқасини жорий этиш, давлат электрон хизматларини кўрсатиш бўйича маълумотларни қайта ишлаш марказини ривожлантириш юзасидан иш бошлаган. Бу ҳақда компания бош директори Собир Арипов «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастурига берган интерьвюсига асосланиб "газета.уз" маълум қилди.

UMS платформасида давлат сектори учун ягона миллий лойиҳа бошқаруви ахборот тизими, UzChat мессенжери ва блокчейн технологияси ташкил этилади. Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан ҳамкорликда 2019−2021 йилларда UMS’ни ривожлантириш консепцияси ишлаб чиқарилади. Ҳужжат Ўзбекистонда мобил алоқа ва рақамли хизматларни стратегик ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» бўлади.

UMS  тижорий директори Лола Филатованинг таъкидлашича, ҳукумат аъзолари ва давлат органлари ишчиларини мобил алоқа билан таъминлаш UMS  компанияси учун фаолиятининг яна бир стратегик йўналиши бўлади.

Манбада айтилишича, Ҳукумат мобил алоқаси учун тариф режалари декабрь сўнгига қадар ишга туширилади, ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳукумат ташкилотлари ходимлари унга босқичма-босқич уланади.

ЎҚИНГ: Операторнинг айби билан тўлов тизимидаги узилишлар учун санкциялар жорий этилади

Ҳукумат мобил алоқасининг ўзига хосликларидан бири шундаки, фақат унинг фойдаланувчилари ҳукумат корпоратив UzChat мессенжерига уланиш имкониятига эга. Мобил илова Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилди ва мессенжерлар соҳасида биринчи инновацион миллий ишланма ҳисобланади, дейилади дастурда.

У барча замонавий мессенжерларда мавжуд бўлган овозли ва видеоқўнғироқларни қўллаб-қувватлаб, гуруҳ бўлиб видеоконференция ташкил этишга имкон беради. Конференцияда кўпи билан 256 фойдаланувчи иштирок эта олади. Бу онлайн режимда видеойиғилишлар ва конференциялар ўтказишга хизмат қилади.

Юборилувчи маълумотлар — овозли ва видеохабарлар — криптографик ҳимояланган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида ва ундан ташқарида конфиденциаллик тўлиқ таъминланган, дейилади репортажда. Дастурни компьютерга ҳам ўрнатиш мумкин.

Алоқа учун Ўзбекистондаги сервердан фойдаланилади, маълумотлар шифрланган кўринишда серверда сақланиб, уларни ҳатто мессенжер админстратори ҳам кўра олмайди, дейилади кўрсатувда.

UzChat мессенжерининг давлат хизматчилари ўртасида ахборот алмашиш тезкорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, 2019 йил 1 апрелдан ҳукумат мобил алоқаси давлат органлари ва хориждаги дипломатик миссиялар ходимлари учун мажбурий бўлади. Биринчи бўлиб ундан Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки ходимлари фойдаланишни бошлайди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон «мобил қуллик"дан воз кечади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.