Ўзбекистондаги энг арзон қўш камерали смартфонлар ва уларнинг нархлари

  •   DiMaX
  •  30055
  •  29.11.2018 14:42

Ўзбекистондаги энг арзон қўш камерали смартфонлар ва уларнинг нархлари

Бугунги кунда фойдаланувчилар учун смартфоннинг камера имкониятлари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб бораётир. Шуни ҳисобга олиб, юртимизда сотилаётган, қўшалоқ камерага эга бўлган ҳамёнбоп смартфонлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтмоқдамиз. Улардан айримларининг нархларига ўрнатилган ҳавола орқали ўтиб, Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олиш имкони ҳам бор.

MDC Grand Pro – 1/8 ГБ

Жорий йилнинг август ойида тақдим этилган Grand Pro смартфонига 1.3 ГГц такт частотасида ишловчи, 4 ядроли Mediatek MT6737 процессори ўрнатилган. Смартфон корпуси пластикдан ишланган, у 5.5 дюймли HD дисплей билан жиҳозланган. Тезкор хотираси 1 гигабайт, доимий хотираси эса 8 гигабайт ҳажмга эга. Унинг асосий камераси 8 + 0.3 мегапикселлик қўш сенсорга, олд камераси эса 5 мегапикселлик модулга эга. Ушбу маҳсулот жуфт камера ва ромсиз экранли қимматбаҳо бўлмаган ҳамда барча кундалик вазифаларни бажара оладиган смартфон ишқибозлари учун ажойиб таклиф. Батареясининг ток сиғими 3000 мА/соат.

MDC Grand Pro смартфонининг Ўзбекистонда таклиф этилаётган нархи – 629 000 сўм.

MDC Prime Lite – 2/16 ГБ

Жорий йил бошида тақдим этилган ушбу қурилма 1.3 ГГц такт частотасида ишловчи 4 ядроли Mediatek MT6737 процессорига таянади. Корпуси металл ва шишадан ишланган. Смартфон 5.2 дюймли HD дисплей билан жиҳозланган. Тезкор ва доимий хотираси тегишлича 2 ва 16 гигабайт. MDC Prime Lite асосий камераси 13 + 0.3 мегапикселлик қўш датчик, олд камераси эса 8 мегапикселлик объективга эга. Олд камера смартфоннинг пастки қисмида, ноодатий тарзда жойлаштирилган. Ишонч билан айтиш мумкинки, таклиф этилаётган нархга бутунлай арзийди. Батареясининг сиғими 2750 мА/соат.

MDC Prime Lite қурилмасининг Ўзбекистонда таклиф этилаётган нархи – 799 000 сўм.

Meizu M6 Note – 4/16 ГБ

2017 йилнинг август ойида Хитойда Meizu M6 Note арзон моделининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Ушбу қурилма Meizu компаниясининг Snapdragon процессорида ишлайдиган иккинчи смартфонидир. Meizu M6 Note металл корпус, қўш камера, 5.5 дюймли Full HD дисплей ва Qualcomm Snapdragon 625 чипсети билан жиҳозланган. Унинг асосий камераси 12 + 5 мегапикселлик қўш сенсор, олд камераси эса 16 мегапикселлик модулга эга. Батареясининг сиғими 4000 мА/с.

Meizu M6 Note моделининг Ўзбекистонда таклиф этилаётган нархи – 1 399 000 сўм.

Huawei P Smart – 3/32 ГБ

Ушбу смартфон Ўзбекистон бозорига етиб келганига кўп вақт бўлгани йўқ – у жорий йилнинг март ойи охирлари ва апрель ойининг бошларида сотувга чиқди. Смартфон 8 ядроли HiSilicon Kirin 659 процессорида ишлайди. Металл корпусли Huawei P Smart диагоналига 5,65 дюймлик Full HD+ дисплей билан жиҳозланган. Оператив хотираси 3 Гб. Унинг асосий камераси 13 + 2 мегапикселлик қўш объектив, олд камераси эса 8 мегапикселлик датчикка эга. Камера орқали юзни аниқлаш, гео-жойлашув, имо-ишоралар орқали тасвирга олиш, автофокус хамда бармоқ билан фокусни танлаш, HDR, панорама функциялари бор. Батареясининг сиғими 3000 мА/с.

Huawei P Smart қурилмасининг Ўзбекистонда таклиф этилаётган нархи – 1 369 000 сўм.

Xiaomi Redmi Note 5 – 3/32 ГБ

Жорий йилнинг февраль ойида тақдим этилган ушбу моделга максимал иш самарадорлигини таъминловчи 8 ядроли Snapdragon процессори ўрнатилган. Смартфоннинг корпус материали алюминий ва пластикдан ишланган. 5.99 дюймлик Full HD+ дисплейга эга. Унинг асосий камераси 12 + 5 мегапикселлик жуфт сенсор, олд камераси эса 13 мегапикселлик якка модулга эга. Қурилма Beautify номли ўзига хос функцияга эга бўлиб, селфиларнинг тони ва формасини ўзгартириш орқали суратни гўзал ва жозибадор қилиш имкониятини беради. Батареясининг сиғими 4000 мА/соат.

Xiaomi Redmi Note 5 смартфонининг Ўзбекистонда таклиф этилаётган нархи – 1 259 000 сўм.

Xiaomi Mi A1 – 4/64 ГБ

Xiaomi 2017 йилнинг 5 сентябрида тақдим этган Mi A1 моделига 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 625 процессорини ўрнатган. Корпуси алюминийдан ишланган. Қурилма 5.5 дюймли Full HD дисплей билан жиҳозланган. Асосий камераси 12 + 12 мегапикселлик жуфт модул, олд камераси эса 5 мегапикселлик датчикка эга. Қурилма анча зийрак ишлабгина қолмай, кўриниши хам салобатли. Батареясининг сиғими 3080 мА/соат.

Xiaomi Mi A1 девайсининг Ўзбекистонда таклиф этилаётган нархи – 1 512 000 сўм.

ЎҚИНГ: Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!