Ўзбекистондаги илк «RoboTech» робототехника танловига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  724
  •  12.02.2020 14:19

Ўзбекистондаги илк «RoboTech» робототехника танловига марҳамат!

IT Парк ҳузуридаги IT-марказ, Revochain Technology МЧЖ билан биргаликда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида, мактаб ўқувчилари орасида Ўзбекистонда биринчи робототехника танлови – “RoboTech” ўтказилишини эълон қилади. Бу ҳақда Вазирликнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Тошкентдаги мактаб ўқувчилари ўзлари ясаган роботларни Амити университетида намойиш этишди

Танловнинг мақсади: робототехника соҳасида ёшлар ўртасида ижодий фаолликни ривожлантириш ва муҳандислик ихтисосларини шакллантириш; таълим муассасалари ўқувчилари орасида техник моделлаштиришни оммавийлаштириш; истеъдодли ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий фаолиятга жалб этиш.

«RoboTech»нинг ўзи уч босқичдан иборат бўлади: туман ва шаҳар танлови; минтақавий танлов; Республика танлови (финал).

Туман, шаҳар ва минтақавий танлов ғолиблари Intro танлови доирасида аниқланади, унда ҳар бир жамоа ўз роботининг имкониятлари, шунингдек, унинг техник ноёб кобилиятларини намойиш қилиши керак.

Intro танловга қуйидагилар киради: лойиҳа ҳақида ҳикоя ва робот ва / ёки ўйин ҳолати (10 дақиқадан кўп бўлмаган); ҳайъат аъзоларининг саволларига жавоблар (5 дақиқадан ошмаслиги керак);

«Х» махсус вазифаси, унда қатнашувчилар ўзларининг роботлари учун дастур ёзишлари ва роботда аввал мавжуд бўлмаган функцияларни бажара олишини кўрсатишлари керак.

Робот бажариши керак бўлган вазифани ҳакамлар ҳайъати белгилайди.

ЎҚИНГ: Робототехника чемпионати ғолиблари университетга имтиҳонсиз киради, яна 30% кўп маош олади!

2020 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финалида ҳар бир минтақадан энг яхши 14 жамоа учта мусобақанинг бирида қатнашади: «Robot sumo», «Line Follower», «Freestyle»:

  • Robot sumo – анъанавий япониялик сумода бўлгани каби, рақиблар ҳам жанг қилишлари керак ва ўз рақибини рингдан нокаутга учратган робот ғолиб бўлади.

Ушбу мусобақанинг ўзига хос «вазн тоифалари» мавжуд:

Mega Sumo (20 х 20 cм, 3 кг)

Mini Sumo (10 х 10 cм, 500 г)

Mikro Sumo (5 х 5 cм, 100 г)

Nano Sumo (2.5 х 2.5 cм, 25 г)

Humanoid Sumo (50 х 20 cм, 3 кг)

Lego Sumo (15 х 15 cм, 1 кг)

  • Line Follower – ушбу мусобақада робот оқ фонда қора чизиқ бўйлаб юради. Белгиланган маррага биринчи бўлиб етиб боргани ғолиб саналади.
  • Freestyle – ушбу тоифада иштирокчилар ўз роботининг технологик афзалликлари ва қулайликларини намойиш этишлари керак бўлади.

Баҳолаш мезонлари: ижодий ёндошиш; аҳамиятлилик; илмийлик ; маҳоратнинг сифати; мураккаблик; қизиқарлилик; тақдимот сифати; жамоада ишлаш, зукколик.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланадилар :

1-ўрин – Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқиш учун шартнома тўлови + ноутбук;

2-ўрин – ноутбук + LEGO mindstorm жамланмаси;

3-ўрин – LEGO mindstorm жамланмаси.

Танловда 8 дан 11-синфгача бўлган ўқувчилар қатнашиши мумкин, иштирок этиш мутлақо бепул.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун http://bit.ly/robofest_uzb манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Россия ўз ҳарбий роботларини Сурияда ишлатиб кўрсатди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!