Ўзбекистондаги кибержиноятчилик ҳолати ҳақида маълумот берди

Ўзбекистондаги кибержиноятчилик ҳолати ҳақида маълумот берди

АОКАда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, сўнгги 3 йилда мамлакатимизда кибержиноятлар сони бир неча баробарга ошиб кетган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда 25 миллион нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари эса бугунги кунда мамлакатимизда кибержиноятчиликни ўсиш тенденсияси кузатилаётганлигидан далолат беради. Бугунги кунда энг оммалашган кибержиноятлар эса қуйидагича:

  • фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган SMS-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш;
  • шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш (кибертовламачилик);
  • ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суисид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.

Хорижий давлатлар (Туркия, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари) тажрибасига кўра, интернетдаги таҳдидларга қарши курашишдаги энг самарали усули - бу аҳолида интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш орқали уларни эҳтимолий хавфлардан барвақт огоҳлантириш бўлиб, шу мақсадда Ички ишлар томонидан фуқаролар ўртасида фаол тарғиботлар ўтказилган ва бундай тадбирлар билан аҳолини янада кенгроқ қамраб олиш учун мақсадида ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан “Кибер-ёрдамчи” платформаси ҳам ишлаб чиқилган.

ЎҚИНГ: Apple эски моделдаги iPhone'ларни атайин секинлаштирганликда айбланмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!