Ўзбекистондаги киберхавфсизлиги кучли бўлган топ 10 ташкилотлар

Ўзбекистондаги киберхавфсизлиги кучли бўлган топ 10 ташкилотлар

"Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси, 2022 йилнинг 2 чорагига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда ахборот хавфсизлиги таъминланганлиги бўйича рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Адлия вазирлиги 97.3 балл билан етакчилик қилмоқда:

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги - 97.3 балл
  2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - 97 балл
  3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси - 95.2 балл
  4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси - 95.1 балл
  5. "Ўзсаноатқурилишбанк" аксиядорлик тижорат банки - 95.1 балл
  6. Фарғона вилояти хокимлиги - 94.6 балл
  7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги - 92.6 балл
  8. Навоий кон-металлургия комбинати - 92.3 балл
  9. Тошкент шаҳар хокимлиги - 91.9 балл
  10. Наманган вилояти хокимлиги - 91.7 балл

Маълум бўлишича, баҳолаш Киберхавфсизлик марказининг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланган.

ЎҚИНГ: One UI 5.0 оммавий синовга чиқарилди! 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.