Ўзбекистондаги Telegram-каналлар сохта обуначилардан тозаланмоқда

  •   DiMaX
  •  1997
  •  26.07.2019 17:55

Ўзбекистондаги Telegram-каналлар сохта обуначилардан тозаланмоқда

Сўнгги кунларда жаҳон бўйлаб айрим машҳур, «миллионер» Telegram-каналлардаги обуначилар сони кескин камайиб кетиши кузатилмоқда. Бундан Ўзбекистондан туриб юритиладиган ва халқ ўртасида оммалашган айрим Telegram-каналлар ҳам мустасно эмас, деб ёзади Kun.uz.

ЎҚИНГ: Паролингиз ўғирланганини янги Telegram-бот орқали текшириб кўринг!

Буни Telegram-каналлар ҳақидаги статистик маълумотларни кузатиб борувчи Telegram Analytics сайтида кўриш мумкин, дейилади хабарда.

Бир муддат аввал Осиёнинг жанубий қисмида ихтиро қилинган усул – сохта аккаунтлар ҳисобига канал обуначиларини кўпайтириш авж олган ва Ўзбекистондаги айрим «кўнгилочар» Telegram-каналлар ўз обуначилари сонини миллионлик кўрсаткичларга яқинлаштириб олишган эди.

Улар бу усулдан фойдаланиб, реклама берувчиларнинг рекламасини аслида йўқ фойдаланувчиларга гўёки намойиш этишга қизиқтириб, алдаб келишаётганди.

ЎҚИНГ: Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

Энди Telegram асосчилари каналлардаги ботлар ва сохта фойдаланувчиларга қарши кураш эълон қилган кўринади. Бунинг оқибатида фойдаланувчилар сонини сунъий оширган каналларга «қирғин» келди. Ўтказилаётган профилактика сабабли айнан мана шундай шубҳали каналлар кунига 30-60 минглаб «фойдаланувчиси»дан жудо бўлмоқда.

«Обуначилар сонини кўпайтириш хизмати»дан фойдаланмаган каналларда эса мунтазам ўсиш давом этмоқда. Жумладан, сизларга севимли Terabayt.uz сайтининг расмий канали ҳамда Terashop.uz интернет-дўконининг канали ҳамиша хизматингизга мунтазир.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!