Ўзбекистонга электромобил импорти 2 йилда 10 карра ошди

  •   DiMaX
  •  297
  •  15.02.2021 09:13

Ўзбекистонга электромобил импорти 2 йилда 10 карра ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга хориждан 131 та электромобиль импорт қилинган. Бу хусусда қўмитанинг Ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов ўзининг расмий канали орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Porsche электрокари тезлик бўйича жаҳон рекордини янгилади! (видео)

Хабарга кўра, охирги йилларда Ўзбекистонга қуйидагича миқдорларда электрокарлар олиб келинган:

  • 2018 йилда – 13 та
  • 2019 йилда – 39 та
  • 2020 йилда – 131 та

Хўш, электромобилларни Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан импорт қилган?

  • Хитойдан – 92 та
  • Корея Республикасидан – 13 та
  • Грузиядан – 7 та
  • АҚШдан – 7 та
  • Германиядан – 5 та
  • Бошқа давлатлардан – 7 та

Маълумот ўрнида, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,9 миллион АҚШ доллари сарфланган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин