Ўзбекистонга қаерлардан ва қанча мобил телефон импорт қилинди?

  •   DiMaX
  •  811
  •  12.06.2021 16:51

Ўзбекистонга қаерлардан ва қанча мобил телефон импорт қилинди?

2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Ўзбекистон хориждан қиймати 45,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 628,9 минг дона мобил телефонлар импорт қилган. Бу хусусда Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталигида яп-янги лидер! (Antutu, 2021 йил май)

Ўзбекистон ушбу даврда ўнта мамлакатдан мобил телефонлар импорт қилган, шулар орасидан юртимиз мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 422,1 минг дона
  • Вьетнам – 72,9 минг дона
  • Қозоғистон – 63,5 минг дона
  • БАА – 42,6 минг дона
  • Ҳиндистон – 27,7 минг дона
  • Россия – 600 дона
  • Япония – 16 дона

Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 399 568 тага ошган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!