Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

  •   DiMaX
  •  3916
  •  09.05.2018 11:47

Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Фаол блогерлардан бири, Facebook’даги Troll.uz саҳифаси маъмури Умид Ғофуров муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун «Ёшлар» телеканалини судга бериш ниятида. Бу ҳақда блогер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди, дея хабар беради Корреспондент нашри.

ЎҚИНГ: Forbes 2017 йилда энг кўп ҳақ олган блогерларни эълон қилди

Маълум бўлишича, блогер ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига Ўзбекистонга ташриф буюрган кўзи ожиз саёҳатчи Владимир Васкевич ҳақидаги видеороликни юклаган. Аввалига унга «Озодлик» радиоси мурожаат қилиб, материалдан фойдаланишга рухсат сўраган. Блогер эътироз билдирмаган ва нашр бу видеодан фойдаланганида манбани келтириб ўтган.

Кейин эса «Ёшлар» телеканали ҳам ушбу видеони муаллиф рухсатисиз, манбасини кўрсатмасдан эфирда намойиш этган. «Телеканал ушбу видеони эфирга бериш учун рухсат сўрамаган, видеодаги логотипни эса ўчириб, манбани ҳам кўрсатмаган», – дейди видеоролик муаллифи.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп смартфон ҳақида тавсиф-блогпост ёзинг ва MDC Uzbekistan’дан смартфон ютиб олинг!

Блогер ўз хабарида телеканалнинг расмий узр сўрашини, акс ҳолда судга шикоят билан чиқишини маълум қилган. «Буларнинг барчаси телевидениеда муаллифлик ҳуқуқининг қанчалик ҳурмат қилишларидан далолат беради. Бир оғиз сўрашса ҳеч ким йўқ демайди-ку. «Ёшлар» телеканалидан расмий узр сўрашларини талаб қиламан. Акс ҳолда судга беришга мажбурман. Бу видео учун эмас. Қизғанганим учун ҳам эмас. Балки Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилишни бошлашлари учун», – деб қўшимча қилади блогер.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштирганлик, ҳаммуаллифликка мажбур этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза этишни ташкилий ҳуқуқий таъминлаш, бу борада давлат сиёсатини амалга ошириш учун Ўзбекистонда Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги фаолият кўрсатади.

ЎҚИНГ: Ўйинқароқ рус блогерининг “шўрига шўрва тўкилди”

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!