Ўзбекистонлик дастурчи ЎзАга зўр таклиф билан чиқди

  •   DiMaX
  •  3149
  •  12.02.2020 17:04

Ўзбекистонлик дастурчи ЎзАга зўр таклиф билан чиқди

Ахборот технологиялари бўйича мутахассис Алишер Таджиев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ўзига хос мурожаат билан чиқди. Telegram’даги «Qoʻshni mahalla» канали ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Дастурчилар «16 миллион евролик» ишни икки кунда бепул қилиб бериб, вазирни ишдан олиб ташлашди!

«Ассалому алайкум, ҳурматли Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги!

Мен кўп йиллик тажрибамга таяниб, Сизларнинг сайтингизни янада такомиллаштириб, давлатимиз бюджетига 5,4 миллиард сўмлик фойда келтирмоқчиман.

Сайтингизни қилиб беришда Ўзбекистондаги энг юқори малакага эга бўлган компанияларда ишлайдиган дўстларим (senior’лар) ҳам кўмаклашади.

Фақат бир илтимос бор, шу ажратилган сумманинг барчасини ҳомийлик асосида контракт пулини тўлашга қийналган талабаларга ажратсангиз.

Биз жамоамиз билан тайёрмиз!» – деб ёзган дастурчи.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ЎзА ахборот портали яратиш ва унга зарур техникаларни сотиб олиш учун 5,4 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган Вазирлар Маҳкамаси фармойишини муҳокамага қўйган эди.

P.S. Айрим мутахассисларнинг фикрига кўра, ЎзА назарда тутаётган ахборот порталини яратиш 100-150 миллион сўмга тушади.

ЎҚИНГ: «Менинг фикрим» порталида «прописка»га доир петициялар қабул қилинмаяпти (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.